"HI-TECH BANK" ХАТБ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

09 March 2018

"HI-TECH BANK" ХАТБ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

"HI-TECH BANK" ХАТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2018 йил 17 март куни, Тошкент шаҳар, Т.Шевченко кўчаси, 36 А,Б, уй, Банкнинг бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Банк акциядорлари реестри 2018 йил 13 март ҳолатига тузилади.

Банкнинг электрон почтаси ва веб сайти манзили: info@htb.uz, www.htb.uz.

КУН ТАРТИБИ:

1)      "HI-TECH BANK" ХАТБ акциядорлари умумий йигилиши регламентини тасдиқлаш;

2)      "HI-TECH BANK" ХАТБ саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

3)      "HI-TECH BANK" ХАТБ акциядорларининг 2016 йил 04 апрелдаги йиллик умумий йиғилиши кун тартибидаги 8-масала бўйича қабул қилинган қарорни ўзгартириш тўғрисида;

4)      "HI-TECH BANK" ХАТБнинг ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш ва банк акцияларига дивиденд тўлаш тўғрисида;

5)    "HI-TECH BANK" ХАТБ Бошқарув раисини тайинлаш тўғрисида.

  • Акциядорлар Умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
  • Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан қуйидаги манзилга мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин. Тошкент шаҳар, Т.Шевченко кўчаси, 36 А,Б, уй, Банкнинг бош офиси биноси. Акциядорлар умумий ёиғилиши ўтказиладиган кунгача 10:00 дан 17:00 гача иш кунлари.

Банк Кенгаши

Закажите звонок