Hi-Tech Bank исломий дарча лойиҳаси

27 August 2019

Шерикчилик асосида молиялаштириш шартлари

Шерикчилик асосида молиялаштириш объектлари бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатиб ўтилган ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.

• Шерикчилик асосида молиялаштириш Банк ва мижоз  ўртасидаги биргаликдаги ҳамкорлик бизнеси тамойиллари асосида амалга оширилади.

Мазкур Шерикчилик асосида молиялаштириш Банк ва Мижоз ўртасида тузилган шартнома бўйича Мижоз томонидан тақдим этилаётган лойиҳадан кутилаётган даромадни шерикчилик асосида қўшган ҳиссасига қараб, тегишли улушларда тақсимлаш асосида берилади.

• Лойиҳаларини шерикчилик асосида молиялаштириш маблағлари асосий воситалар, ҳом-ашё товарлари, технологик асбоб-ускуналар олиш мақсадлари учун ажратилади.

• Шерикчилик асосида молиялаштириш маблағлари қонун ҳужжатларида тақиқланган фаолият турларини амалга ошириш, шунингдек, рад этилган фаолият турлари (қурол-яроғ, алкогол, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш, қимор ўйинлари соҳаси ва шу кабилар) учун ажратилиши мумкин эмас.

Мижоз Шерикчилик асосида молиялаштириш маблағларини олиш учун Банкка

қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

• ариза;

• мижознинг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа;

• мижознинг тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим қилган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;

• Зарурият юзасидан Банк томонидан қўшимча хужжатлар сўралиши мумкин

Мижоз томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги таъминот турларидан бири тақдим этилади:

• мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови;

• банк ёки суғурта компаниясининг кафолати; 

• учинчи шахс кафиллиги;

• Мижоз томонидан олинган Шерикчилик асосида молиялаштириш маблағларини қайтармаслик хатарининг Банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

• таъминотнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлари.

Шерикчилик асосида молиялаштириш бўйича устамалар мижоз томонидан тақдим қилинган лойиҳа рентабеллик даражасидан келиб чиқади ҳамда Банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномага мувофиқ белгиланади.

Бунда лойиҳанинг кутилаётган рентабеллиги камида 20%ни ташкил этиши керак.

 Шерикчилик асосида молиялаштирилган маблағларнинг қайтарилиши тенг тақсимланган ҳолда тўловларни амалга ошириш тартибида тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади.

Шерикчилик асосида молиялаштириш маблағлари шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (Сўм) ва/ёки хорижий валютада (АҚШ доллари, евро ва бошқалар), пул ўтказиш йўли билан ажратилади.

Инвестиция лойихаларни шерикчилик асосида улушли молиялаштириш тартиби

- Мижоз Шерикчилик асосида улушли молиялаштириш маблағларини олиш учун Бизнес-режага асосан лойиҳанинг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдоридаги суммани Банкда, мижоз номига очилган депозит ҳисобварағига миллий валютадаги маблағларни ўз ҳисобидан шакллантиради. Банк томонидан лойиҳанинг 100 фоиз миқдоридаги маблағ мижозга тегишли ҳисобварақдан пул ўтказиш йўли билан берилади.

     - Банк ва мижоз ишончли шерикчилик тўғрисида (мижоз томонидан лойиҳани амалга ошириш учун) битим тузадилар, банк мижозни молиялаштиришни амалга оширади. 

    - Мижоз лойиҳа бошқарувини амалга оширади.

      - Лойиҳани амалга ошириш доирасида фаолият натижаси (фойда ёки зарар) юзага келади.

      - Олинган фойда тақсимланувчи пул жамғармаларини шакллантиради, зарар эса лойиҳа активлари қийматини пасайтиради.

      - Лойиҳани амалга оширишдан келган фойда муносиб улушларда банк ва мижоз ўртасида тақсимланади.

           Шерикчилик асосида қарз билан боғлиқ молиялаштириш тартиби

Савдо-сотиқ учун шерикчилик асосида молиялаштириш маблағлари Банк ва мижоз ўртасида тузиладиган қарз билан боғлиқ молиялаштириш шартномасига асосан олди-сотди битимларида назарда тутилган мақсадлар учун берилади. Қарз билан боғлиқ молиялаштириш маблағларини олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:                  

- Мижоз қарз билан боғлиқ молиялаштириш маблағларини олиш воситасида зарур товарни сотиб олиш тўғрисида банкка буюртма билан мурожаат қилади. Мижознинг тўлов қобилияти текширилгандан кейин икки томон келишувни имзолайдилар, унда банк маълум бир товарни «харажатлар қўшув фойда» тамойили бўйича келишилган баҳога кўра сотиш, мижоз эса сотиб олишга ваъдалашилган бўлади.                 

- Ўзига хос (специфик) товарни сотиб олиш зарурати ҳолатида, мижоз ушбу товарни сотиб олиш учун банк агенти қилиб тайинланади, бу икки томон имзолаган агентлик келишувида ўз аксини топади. Агар харид бевосита Банкнинг ўзи томонидан амалга оширилса, у ҳолда агентлик шартномаси тузиш шартэмас.               

- Мижоз банк номидан, учинчи шахсдан товарни харид килади ва Банкнинг агенти сифатида эгалик ҳуқуқига киришади.                 

- Мижоз банкка амалга оширилган харид тўғрисида ха­бар қилади ва бир вақтнинг ўзида банкдан товарни сотиб олиш тўғрисида оферта (битим тузиш ҳақидаги таклиф) жўнатади.                

- Банк офертани қабул қилади ҳамда эгалик ҳуқуқи ва шунга мувофиқ хатарларнинг ўтказилиши билан битим тузилган ҳисобланади.

Банк мижоз номидан товар (хом-ашё, бутловчи қисмлар ва бошқалар)ни сотиб олади ва мижозга оладиган фойдасини ҳам қўшган ҳолда юқори қийматда қайта сотади.

Тарафлар (Банк ва мижоз) олдиндан банкнинг рағбатлантириш суммаси бўлган товарнинг қўшимча фарқ суммасини келишиб оладилар. Мижоз одатда қарз билан боғлиқ молиялаштириш маблағларини олиш шартномасида кўрсатилган талаб қилинган суммани қисмларга бўлиб тўлаш орқали тўлаб беради.

 Шерикчилик асосида қарз билан боғлиқ молиялаштириш тартиби

Улушли молиялаштириш шартномаси бўйича Шерикчилик асосида молиялаштириш маблағларини бериш Банк ва мижоз ўртасидаги тақдим қилинган бизнес-режани амалга ошириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:                 

- Банк ва мижоз битим шартларини муҳокама қилади ва (бизнес-режани амалга ошириш учун) шерикчиликда иштирок этиш тўғрисида келишув тузади.                  

- Банк ва мижоз шартнома талабларига мувофиқ, бизнес-режанинг амалга ошиши учун молиялаштиришни (келишилган улушларда) амалга оширади.                 

- Бизнес-режани амалга ошириш доирасида фаолият натижаси (фойда ёки зарар) юзага келади.               

- Фойда тақсимланувчи жамғармаларни шакллантиради, за­рар эса бизнес-режани амалга оширишда ишлатилган активлар қийматини пасайтиради.                 

- Бизнес-режани амалга оширишдан келган фойда (ёки зарар) мутаносиб улушларда банк ва мижоз ўртасида тақсимланади. 

Закажите звонок