ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОР!

30 May 2018

"HI-TECH BANK" ХАТБ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 08 июн куни, Тошкент шаҳар, Т.Шевченко кўчаси, 36 А,Б, уй, Банкнинг бош офиси биносида ўтказилиши тўғрисида маълум қиламиз.

Умумий йиғилиш соат 16:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 15:00 дан бошланади. Умумий йиғилишни ўтказиш учун Банк акциядорлари реестри 2018 йил 04 июнь ҳолатига тузилади.

Банкнинг электрон почтаси ва веб сайти манзили: info@htb.uz, www.htb.uz.

КУН ТАРТИБИ:

1) "HI-TECH BANK" ХАТБ акциядорлари йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

2)  "HI-TECH BANK" ХАТБ саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

3)  "HI-TECH BANK" ХАТБ Кенгашининг 2017 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш;

4) "HI-TECH BANK" ХАТБ Бошқарувининг 2017 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш;

5) "HI-TECH BANK" ХАТБнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш;

6) "HI-TECH BANK" ХАТБнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича ўтказилган ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш;

7) "HI-TECH BANK" ХАТБнинг 2017 йил фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

8) "HI-TECH BANK" ХАТБ томонидан 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани ва олдинги йилларнинг тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш;

9) "HI-TECH BANK" ХАТБ акцияларига дивиденд ҳисоблаш ва тўлаш;

10) Банк Устав фондини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида;

11) "HI-TECH BANK" ХАТБ Кенгаши аъзоларини сайлаш;

12) "HI-TECH BANK" ХАТБ Кенгаши аъзоларини рағбатлантириш;

13) "HI-TECH BANK" ХАТБ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;

14) "HI-TECH BANK" ХАТБ 2018 йил учун ташқи аудиторлик компаниясини аниқлаш ва унинг хизмати учун тўланадиган ҳақнинг чегаравий миқдорини белгилаш;

15 ) "HI-TECH BANK" ХАТБ эълон қилинган акцияларининг миқдорини белгилаш ва уларни тақсимлаш;

16) "HI-TECH BANK" ХАТБ уставига киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

  • Акциядорлар Умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
  • Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар иш кунларида соат 10:00 дан 17:00 гача қуйидаги манзилга мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин. Тошкент шаҳар, Т.Шевченко кўчаси, 36 А,Б, уй, Банкнинг бош офиси биноси.

Маълумот учун телефон: +998 71 150-33-66

Закажите звонок