Тех учеба по "Микрозайм"

18 August 2018

Микроқарз бўйича маълумот

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги                   ПҚ-3620-сонли қарорига асосан, банк хизматлари истеъмолчиларига малакали ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида банк ходимларининг молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда Банк тизимида 2018 йил июль-сентябрь ойларида техник-иқтисодий ўқувлар ўтказиш бўйича тасдиқланган Режага асосан  2018 йилнинг 17 кунида  Банкнинг  Чакана кредитлаш бўлими бошлиғи  Халиков Сайдилла Абдурахмонович томонидан “Жисмоний шахслар учун қулай микроқарзлар жорий қилиш” мавзусида тадбир  кўтказилди

         Мазкур тадбирда микроқарз ва микроқарзнинг бериш шакллари ва шартлари, Банк томонидан микроқарз қандай тартибда берилиши, микроқарз олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ва микроқарз суммаси, муддати, фоиз ставкаси ҳамда таъминоти бўйича ходимларга тушунтириб ўтилди.

         Шу билан биргаликда, «HI-TECH BANK» ХАТБ Банкида жисмоний ва юридик шахсларга микроқарзларни бериш Тартиби тасдиқланган бўлиб, мазкур Тартиб  Банкнинг расмий веб сайтида, интернет ижтимоий тармоқларда («facebook», «telegram») жойлаштирилганлиги ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

Закажите звонок