«HI-TECH BANK» ХАТБ акциядорларининг навбатдан ташқари йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги эълон

17 December 2021

"HI-TECH BANK" ХАТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 10 январь куни, Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 15 А уй, Банкнинг бош офиси биносида ўтказилиши тўғрисида маълум қиламиз.

Умумий йиғилиш соат 11:00 дан, акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:30 дан бошланади. Умумий йиғилишни ўтказиш учун Банк акциядорлари реестри 2022 йил 4 январь  ҳолатига тузилади.

Банкнинг электрон почтаси ва веб сайти манзили: info@htb.uz, www.htb.uz.

КУН ТАРТИБИ:

  1. "HI-TECH BANK" ХАТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. "HI-TECH BANK" ХАТБнинг Кенгаш аъзоларининг ваколатини муддатидан олдин тугатиш;
  3. "HI-TECH BANK" ХАТБнинг янги Кенгаш аъзоларини сайлаш;
  4. "HI-TECH BANK" ХАТБнинг Кенгаш аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

Акциядорлар Умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

  • Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар иш кунларида соат 10:00 дан 17:00 гача қуйидаги манзилга мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 15 А уй Банкнинг бош офиси биноси.

 Ҳурмат билан,

Бошқарув раиси в.в.б                                               

Қ.Х. Мамадалиев

Qo'ng'iroqqa buyurtma bering