ХУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

26 June 2020

"HI-TECH BANK" ХАТБ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2020 йилнинг 21 июль куни, Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси,
15 А уй,
Банкнинг бош офиси биносида ўтказилиши тўғрисида маълум қиламиз.

Умумий йиғилиш соат 11:00 дан, акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:30 дан бошланади. Умумий йиғилишни ўтказиш учун Банк акциядорлари реестри 2020 йил 15 июль ҳолатига тузилади.

Банкнинг электрон почтаси ва веб сайти манзили: info@htb.uz, www.htb.uz.

КУН ТАРТИБИ:

1.    "HI-TECH BANK" ХАТБ акциядорлари йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

2.    "HI-TECH BANK" ХАТБ саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

3.    "HI-TECH BANK" ХАТБнинг 2019 йил иш фаолияти якунлари бўйича Банк  Кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш;

4.    "HI-TECH BANK" ХАТБнинг 2019 йил иш фаолияти якунлари ҳамда 2020 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги Банк Бошқаруви ҳисоботини тасдиқлаш;

5.    "HI-TECH BANK" ХАТБнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича Тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш;

6.    "HI-TECH BANK" ХАТБнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича ўтказилган ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш;

7.    "HI-TECH BANK" ХАТБнинг йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;

8.    "HI-TECH BANK" ХАТБнинг 2019 йил иш фаолияти якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш;

9.    "HI-TECH BANK" ХАТБнинг 2020 йил иш фаолияти якуни юзасидан аудиторлик текшируви ўтказиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш;

10.  "HI-TECH BANK" ХАТБнинг Кенгаш аъзоларини сайлаш;

11.  "HI-TECH BANK" ХАТБнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;

12.  "HI-TECH BANK" ХАТБнинг Бошқарув Раисини тайинлаш;

13.  "HI-TECH BANK" ХАТБнинг жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган акциялари миқдорини кўпайтириш;

14.  "HI-TECH BANK" ХАТБ Бошқарув аъзолари таркиби cонига ўзгартириш киритиш;

15.  "HI-TECH BANK" ХАТБ Уставига ўзгартириш киритиш;     

16.  "HI-TECH BANK" ХАТБ Бошқаруви тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш киритиш;

17.  "HI-TECH BANK" ХАТБнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

18.  "HI-TECH BANK" ХАТБ фаолиятига доир бошқа умумий масалаларни кўриб чиқиш.

  • Акциядорлар Умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
  • Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар иш кунларида соат 10:00 дан 17:00 гача қуйидаги манзилга мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 15 А уй Банкнинг бош офиси биноси.

Ҳурмат билан,

Бошқарув Раиси в.б.                                                М.М.Сабиров

Qo'ng'iroqqa buyurtma bering